Меню
  • ЗАМБУРУҒЛИ КАСАЛЛИК ҲАҚИДА
  • Даволаш
  • Йўриқнома
  • Фойдали ахборот
    • Саволлар - жавоблар
  • ЎЗ
    • O'Z
    • РУ
ҚАЕРДАН СОТИБ ОЛИШ МУМКИН?

Вагинал кандидозни даволаш

Вагинал кандидоз (молочница) репродуктив ёшдаги аёллар ўртасида энг кўп тарқалган урогенитал касалликлардан бири ҳисобланади.

Вагинал кандидознинг қуйидаги шакллари фарқланади:

  • кандидоз ташувчанлик
  • ўткир кандидоз
  • сурункали кандидоз – қайталанувчи (ретсидивлaнувчи) ва персистирловчи.

Сўнгги йилларда тадқиқотчилар эътиборини вулвовагинал кандидознинг сурункали қайталанувчи кечиши муаммоси тобора кўпроқ жалб қилмоқда. Бир йил давомида ушбу касалликнинг тўрт ёки ундан ортиқ клиник яққол намоён бўлган епизодлари қайд этилган ҳолларда сурункали қайталанувчи вагинал кандидоз (СҚВК) ташхиси қўйилади. Бундан ташқари, СҚВК билан оғриган аёлларнинг 50 фоизида касаллик белгилари кандидозли вагинит епизоди муваффақиятли даволанганидан кейин бир неча кундан 3 ойгача бўлган вақт оралиғида яна пайдо бўлиши аниқланган.

Кўплаб кузатувлар ретсидивларнинг (қайталанишларнинг) асосий сабабларини аниқлаш имконини берди.

Биринчи навбатда булар:

  • қиннинг тўлиқ санатсия қилинмаганлиги (диагностикадаги хатоликлар, патоген флоранинг тўлиқ назорат қилинмаслиги, антифунгал препаратнинг нотўғри танланиши);
  • даволанишга амал қилиш даражасининг пастлиги (бемор узоқ даволаниш курси, препаратни кўп марта қўллаш зарурати, дори шаклининг ноқулайлиги ва ҳ.к. сабабли шифокор буюрган схемага риоя қилмайди);
  • нотўғри антимикроб терапия натижасида юзага келган асорат сифатида қин дисбактериози.

Вулвовагинал кандидоз ретсидивларининг сабаблари ҳақидаги янги маълумотлар сўнгги ўн йилликларда унинг даволаш усулларига ўрнатилиб қолган ёндашувларга ўзгартиришлар киритди. Қиёсий тадқиқотлар натижаларига кўра, маҳаллий таъсир кўрсатадиган антифунгал препаратларни (кремлар, вагинал таблеткалар ва шамчалар) қўллаш касалликнинг қайталаниш сонини камайтиришга ёрдам бермайди. Кўпгина беморлар маҳаллий терапияни ёқимсиз муолажа деб ҳисоблайдилар ва даволанишни муддатидан олдин тўхтатадилар.

Умуман кандидозни ва хусусан вагинал кандидозни даволашнинг энг замонавий усули тизимли антифунгал воситаларни қўллашдир. Флюконазол ўта юқори хавфсизлик профилига эга бўлиб, бу сурункали қайталанувчи вагинал кандидозда препаратнинг дозасини ва даволаш давомийлигини ошириш имконини беради.

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР МАВЖУД. ҚЎЛЛАШДАН АВВАЛ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ЁКИ МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ.

  • ЗАМБУРУҒЛИ КАСАЛЛИК ҲАҚИДА
  • Даволаш
  • Йўриқнома
  • Фойдали ахборот
    • Саволлар - жавоблар